Шукуржон Ғоипов Тошкент халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Ғоипов Шукуржон Умарович 2022 йил 21 декабрдан бошлаб «Тошкент» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу лавозимда у акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон Миллий университетининг сиёсатшунослик факультетини тамомлаган Шукуржон Ғоипов меҳнат фаолиятини Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган. 2018 йилдан ҳозиргача «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, «Uzbekistan Airports» АЖ республиканинг 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг