Шу йилнинг ўзида 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди. Бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилди.
Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида маълум қилинди.
Яқинда «Узагро-стар» холдинг компанияси ташкил қилинди. 9 та банк ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 16 та компания очди.
Бу компаниялар ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплексини қуради. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм берилади.
Президентимиз тадбиркорларда янгилик қилиш, таннархни пасайтириш, сифатни яхшилаш орқали янги бозорларга чиқишга иштиёқ тобора кучайиб бораётганини таъкидлади.
Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бунинг учун қаерга бориб, кимга учрашиш, қаердан мутахассис, янги технология олиб келишни билмаслиги қайд этилди.
Шу боис 20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Уларга хорижий муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер ва маркетологлар олиб келинади. Бу мақсадларга шу йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Лойиҳа офислари корхоналарга таннархни тушириш, сифат ва технологияни яхшилашга, уларни йириклаштириб, саноат даражасига олиб чиқишга кўмаклашади.
Бундан ташқари, кичик бизнесда янги «драйвер» бўладиган ускуна ва дастгоҳлар, тиббий воситалар, электроника саноати, логистика каби соҳаларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг