Шўртан газ кимё мажмуасида режали таъмир ва модернизация ишлари бошланди

19:33 05 Декабрь 2023 Жамият
1051 0

Айни пайтда Шўртан газ кимё мажмуасига қабул қилинаётган газ босқичма-босқич камайтирилиб, технологик қурилма ва жиҳозларда режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мажмуа томонидан 20 кун давомида 941 та профилактик кўрик, таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Таъмирлаш ишлари ҳажми катта эканлигини ҳисобга олган ҳолда ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Германия, АҚШ, Россия, Дубай компаниялари вакиллари ва турдош корхоналардан ёрдамчи ишчи кучи ва махсус техникалар жалб қилинган.

Таъкидлаш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари ва модернизация лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисалар олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, Мажмуа йилига 4,0 млрд куб метргача хом ашё гази, 3,5 млрд куб метргача табиий газ, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 110 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,0 минг тоннадан ортиқ олтингугурт грануласи ишлаб чиқариш қувватига эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер