Шифокор маслаҳати: Эллик ёшдан кейин ҳам қандай қилиб соғлом бўлиш мумкин?
50 ёшдан кейин жисмоний тетикликни сақлаш учун сузиш ва пиёда юриш, психикани мустаҳкамлаш учун мунтазам ижтимоий фаоллик зарур. Бу фикрларни Гарвард университети психиатри Роберт Вальдингер айтиб ўтди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, балоғат ёшида саломатликни сақлашнинг асосий шарти — бу жисмоний фаолиятга эътибор қаратган ҳолда турмуш тарзини ўзгартириш. Шу ўринда шифокор сузиш ёки йога, шунингдек, тоза ҳавода мунтазам юришни маслаҳат берди. У, шунингдек, ижтимоий алоқаларга алоҳида эътибор беришни айтди.
«Очиқ ва ҳалол мулоқот қилишингиз мумкин бўлган одамлар билан алоқани мустаҳкамлаш муҳимдир», дейди Вальдингер.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, ҳаётдан мақсадни топиш керак — мотивация, айниқса, катталар болаларидан ажралганидан кейин ёлғизлик ҳисси пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.
Ҳаёт мақсади севимли машғулот ёки кўнгилли лойиҳаларда иштирок этиш орқали шаклланиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, психотерапевт ўтмиш ҳақида ўйламасликни ва ўз-ўзини ортиқча танқид қилишга йўл қўймасликни тавсия қилди. У муваффақиятсизликларни ҳаётнинг табиий қисми сифатида қабул қилиш муҳимлигини таъкидлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг