Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида

11:26 28 Сентябр 2025 Жамият
264 0

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатдан кейин ҳозирги пайтда 182 нафар бола шифохоналарда даволанишда давом этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Отабековнинг сўзларига кўра, тиббий кўрикдан ўтказилган беморларнинг барчасига ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу касаллик кўп ҳолларда икки-уч кун давом этади ва тўғри муолажа амалга оширилса, беморлар тезда соғайиб кетади.

«Ҳозирги пайтда шифохоналарда 182 нафар боланинг даволаниши давом этяпти. Уларнинг барчасининг аҳволи енгиллашган. Авваллари ўртача оғирликда деб баҳоланган болаларнинг ҳолати ҳам яхшиланган, бирорта ҳам оғир беморлар йўқ.

Энг асосийси, барча болаларнинг даволаниш жараёни давлат назоратида. Болаларнинг соғайиши динамикаси ижобий тенденция билан давом этяпти», — деди Нурмат Отабеков.

Махсус комиссия ва штаб аъзолари болалар соғлиги тўлиқ назоратда эканини, тез орада уларнинг аксарияти шифохоналардан чиқарилиши кутилаётганини таъкидламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?