Шерзод Асадов BBC'нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича вакили билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Президент матбуот котиби котиби Шерзод Асадов бугун, 28 ноябрь куни «BBC World News»нинг Евросиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашув ўтказганини маълум қилди.
“Охирги учрашувимиздан буён ўтган вақт мобайнида BBC билан ҳамкорликда 10 га яқин лойиҳа амалга оширилди. Ушбу хорижий ахборот телеканали ресурсларида Бухородаги замонавий санъат биенналеси, Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференцияси сессияси тадбирлари ва Ўзбекистондаги бошқа муҳим воқеалар фаол ёритиб борилди”, деб ёзади Шерзод Асадов.
Унинг қўшимча қилишича, суҳбат чоғида ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари муҳокама қилинган. Рақамли давр таҳдидлари ва сунъий интеллект технологияларининг жадал тарқалиши шароитида масъулиятли журналистикани ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидланган.
Шунингдек, журналистларнинг профессионал стандартларини янада мустаҳкамлаш, факт-чекинг, таҳлил кўникмалари ва медиа саводхонлигини ошириш зарурлиги қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг