Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифидан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қозоғистон Республикаси Президентининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Қолаверса икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев олий таълим муассасалари филиалларининг очилиши ва «Циан - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент» йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.
Якунда Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи якунлари ва эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Кейин эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини тантанали равишда очдилар.




















































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг