Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи Хонкенди шаҳрида давом этмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Бу ерда етакчилар қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди.
Корхона Президентлар томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган БМТ Иқлим саммити доирасидаги учрашувда ишга туширилган эди.
Тикувчилик фабрикасининг майдони 1,2 гектар. Лойиҳанинг умумий инвестиция қиймати 6,2 миллион долларни ташкил этади. Жами 800 та иш ўрни яратилади.
Корхонада йилига 3-5 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тайёр маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга етказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг