Шавкат Мирзиёевга АҚШ конгрессменлари табрик йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда. Хусусан, Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзолари ҳам Ўзбекистон етакчисига табрик йўллаган:
Ҳурматли Президент жаноблари!
Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизга чин қалбимдан самимий табрикларимни йўллайман.
Ушбу кун сизга мустаҳкам соғлик, бахт, фаровонлик ва янги ютуқлар олиб келсин!
Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила,
Кэрол Миллер,
Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Президент жаноблари!
Ишончим комилки, дўстларингиз, оилангиз ва яқинларингиз Сизга туғилган кунингиз муносабати билан кўплаб эзгу тилаклар йўллашган. Мен ҳам уларга қўшилган ҳолда ушбу сана муносабати билан Cизга энг самимий тилакларимни йўллашдан фахрланаман.
Ҳурмат билан,
Трент Келли,
Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг