Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Чегара масалаларининг тўлиқ тартибга солиниши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очиши таъкидланди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу ойда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида товар айирбошлашни кўпайтириш ва кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, шунингдек, икки ва кўп томонлама тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг