Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Учрашув аввалида Қоҳир Расулзода давлатимиз раҳбарига Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Самарали ҳудудлараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.
Шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, кооперация ва чегараолди ҳамкорлик лойиҳаларини фаол илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг