Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Мўғулистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса равнақ тилади.
Суҳбатда жорий йил июнь ойида Мўғулистонга амалга оширилган ташриф доирасида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул қилинган "йўл харитаси"ни амалга ошириш, чорвачилик, савдо, транспорт, саноат кооперацияси, кончилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасида режалаштирилган тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг