Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига таъзия йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Кашмирдаги отишма
Кеча, 22 апрель куни Ҳиндистон шимолидаги Кашмир минтақасида юз берган отишма оқибатида камида 25 нафар сайёҳ ҳалок бўлди, яна 20 дан ортиқ киши яраланди.
«The Hindu» нашрининг хабар беришича, отишма Пахалгам шаҳрида юз берган. Қуролланган шахслар Байсаран водийсидаги сўқмоқ бўйлаб кетаётган сайёҳларга қарата ўқ узган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеа юзасидан муносабат билдириб, уни террорчилик ҳужуми деб атади.
«Терроризмга қарши курашдаги қатъийлигимиз ўзгармас ва янада кучаяди», деб ёзади Моди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг