Шавкат Мирзиёев Германиянинг янги сайланган Канцлерини табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Канцлер раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.
«Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман», дейилади Президентимиз мактубида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг