«Шахматнинг Мессиси» 10 ёшида жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Buenos Aires Herld
Аргентиналик 10 ёшли Фаустино Оро шахмат бўйича спорт устаси унвонига эга бўлди. Бу ҳақда «Buenos Aires Herld» хабар берди.
«Шахматнинг Мессиси» лақабини олган Оро шахмат тарихидаги энг ёш халқаро спорт устасига айланди. У Испаниянинг Барселона шаҳрида 26-30 июнь кунлари бўлиб ўтган турнирда сўнгги талабни бажарди.
Оро 6,5/9 очко билан халқаро спорт устаси Кристиан Андрес Эрнандес билан биринчи ўринни бўлишди. Шу триқа Оро 10 ёш, 8 ой ва 16 кунлигида халқаро уста унвонига сазовор бўлди.
Бу рекорд шу пайтгача АҚШ вакили Абхима́нью Ми́шра (10 ёш, 9 ой, 3 кун)га тегишли эди. Пандемия даврида шахматни ўрганган Оро 10 ёшида 2200 ва 2300 рейтингларга энг ёш кўтарилиш бўйича ҳам рекордларни янгилаганди.
Аввалроқ, Муҳиддин Мадаминов Ўзбекистоннинг 29-гроссмейстери бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг