Сенаторлар томонидан маъқулланган қонунга кўра Солиқ ҳамда Божхона кодексларига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг 59-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини республика ҳудудига олиб киришда телекоммуникациялар операторларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда.

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага мувофиқ эндиликда махсус ваколатли давлат органи томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситалари солиқ солишдан озод қилинади ва мазкур техник воситалар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни божхона божини тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматни назарда тутувчи бошқа идоралар ҳарбий юклар божхона расмийлаштирувида божхона йиғимини тўлашдан озод қилинмоқда.
Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини республика ҳудудига олиб киришда фойдаланиш тартибини янада такомиллаштиришга ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг