Сенаторлар қонунлар ижроси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини муҳокама қилдилар
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида қонунлар ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди.
Мажлисда Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Сенат қўмиталари томонидан бир қатор қонунлар мониторинги амалга оширилганлиги таъкидланди.
Хусусан, айрим қонунларнинг тўғридан-тўғри ишлаши таъминланмаган. Ҳаволаки нормалар асосан қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиб келинган.
Шунингдек, таҳлиллар айрим қонунлардаги нормалар амалиётда номувофиқликларни келтириб чиқараётганлиги, қонунларни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини кўрсатди.
Жумладан, қонунларда базавий терминлар ва асосий тушунчалар киритилмаганлиги, махсус ваколатли давлат органи ва унинг ваколатлари белгиланмаганлиги, қонун ва қонуности ҳужжатлар мувофиқлаштирилмаганлиги, айрим нормаларнинг бир-бирини такрорлаши, ахборот тизимларини кенг қўллаш орқали коррупциоген омилларни олдини олиш бўйича нормаларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, Сенат қўмиталари томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган мониторинглар натижасида қонунларни такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор таклифлар ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.
Мазкур қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиш юзасидан тавсияларнинг Вазирлар Маҳкамасига юборилишини назарда тутувчи Сенат қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг