Сенаторлар Ўзбекистоннинг қатор Европа давлатларидаги элчилари ҳисоботларини эшитди

20:14 10 Март 2026 Сиёсат
368 0

Жорий йилнинг 10 март куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия, Бельгия Қироллиги, Италия ва Испаниядаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантларни жалб қилиш, экспортни кенгайтириш ва янги бозорларни очиш ва туристлар оқимини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокама давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселекторда хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига ташқи алоқаларни янада ривожлантириш, миллий манфаатларни фаол илгари суриш, иқтисодий дипломатияни кучайтириш бўйича берилган топшириқлар ва устувор вазифалар ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мамлакатимизга хорижий инвестиция, грант ва технологияларни жалб қилиш, худудлараро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика йўлакларини ишга солиш, етакчи хорижий университетларининг филиалларини очиш, қонуний меҳнат миграциясини диверсификация қилиш, хорижда вақтинча бўлиб турган фуқароларимизнинг хуқуқ ва манфаатларини тизимли ҳимоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада дипломатик ваколатхоналарнинг вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер