Сенаторлар креатив иқтисодиёт ҳақидаги қонунни маъқуллади

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг эллик саккизинчи ялпи мажлисида “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун билан креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилиб, унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида 15 та йўналиш белгиланмоқда.
Ҳужжатда креатив иқтисодиёт бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилиши механизми, Вазирлар Маҳкамасининг, вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг соҳага оид ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилиши, ушбу кенгаш жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органи ҳисобланиши назарда тутилмоқда.
Қонун асосида креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари, хусусан, креатив индустриялар парки ва кластерлари, рақамли платформалар, арт-резиденциялар, креатив индустрия марказлари, инновацион ускуналар ва технологиялар, рақамли дастурлар ва платформалар яратилиши ҳамда креатив индустриялар паркининг вазифалари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Қонун асосида ички ва ташқи бозорларда креатив индустрия соҳаларидаги лойиҳаларни яратиш, ишлаб чиқариш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилиши ҳамда ушбу жамғармалар маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.
Креатив индустрияларининг республика иқтисодиётига ҳиссасини аниқлаш мақсадида статистик кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳисобга олиш, маданий меросни асраш Қонун даражасида белгиланмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Глобал инновациялар индексидаги ўрнини оширишга, креатив индустрия соҳасидаги инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ривожлантиришга, маданият ва меросни оммалаштиришиб, халқаро ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган креатив маҳсулотлар ва хизматларни сотиш учун шароитлар яратишга хизмат қилади.
Сенаторлар ушбу Қонуннинг долзарблиги ва зарурлигини эътиборга олиб, уни маъқуллади.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг