Сенатор «Халқ дипломати» кўкрак нишони билан тақдирланди

09:54 16 Октябр 2025 Сиёсат
166 0

Тошкент шаҳрида «Халқ дипломати» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази Мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори билан «Халқ дипломати» кўкрак нишони таъсис этилган.

Мамлакатимиз равнақи йўлидаги кўп йиллик самарали фаолияти, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва тарбиялаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова мазкур нуфузли мукофот билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу кўкрак нишони ШҲТга аъзо давлатлар ва Ўзбекистонда халқлар ўртасида дўстлик ва ишончни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ўртасида самимий ҳамкорлик муҳитини яратишга муносиб ҳисса қўшган обрў-эътиборли шахсларга тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер