Сенатор Боку шаҳрида халқаро конференцияда иштирок этди

10:07 10 Декабрь 2025 Сиёсат
177 0

Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов Боку шаҳрида «Ҳайдар Алиев – суверен Озарбайжоннинг Конституцияси ва парламентаризм асосчиси» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди.

Тадбир Озарбайжон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ва Миллий Межлис ташкил этилганининг 107 йиллигига бағишланди.

Анжуман давомида Ҳайдар Алиевнинг Озарбайжон давлатчилигини мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари, Конституциянинг мамлакат ҳуқуқий ва институционал ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланаётгани, парламентлараро мулоқот ва тажриба алмашиш механизмларини янада мустаҳкамлаш бўйича икки томонлама интилишлар юқори баҳоланди.

Тадбир доирасида делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раисининг ўринбосари Зияфет Аскеров билан учрашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер