Сенатда Германия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов Германия Федератив Республикаси Бундестагининг Ҳуқуқий масалалар ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмитаси раиси Карстен Мюллер бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия парламентлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзоларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатда адолатли суд тизимини шакллантириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги ишлар таъкидлаб ўтилди.
Ўз навбатида, Карстен Мюллер Германия парламенти томонидан ҳуқуқий соҳадаги қонунчилик ташаббуслари ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш амалиёти ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатига юқори баҳо берди.
Учрашув якунлари юзасидан парламентлар ўртасидаги мулоқотни мунтазам давом эттириш, қўмиталар даражасида ҳамкорликни кучайтириш ва қонун ижодкорлиги соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг