Сенатда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Минтақавий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий вакили Матилда Богнер билан учрашди.
Мулоқот чоғида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурилган инсон ҳуқуқларига оид ташаббус ва таклифлар алоҳида эътироф этилди.
Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, Сенат ва БМТ тузилмалари ўртасидаги институционал ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар кенг жамоатчилик ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасини, шунингдек, халқаро мажбуриятларни амалга оширишга қаратилган парламент назоратининг янги шаклларини муҳокама қилдилар.
Матилда Богнер Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатига барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасида очиқлик ва мулоқотни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш, парламентнинг халқаро ҳисоботларда иштирок этиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамиятини фаол жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг