Сенат томонидан “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимда (Анқара, 2023 йил 16 март) назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2000та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланмоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг бажарилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни ўтказиш бўйича буюртманомалар тақдим этиб боради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битим бўйича депозитарий функциясини бажаради.
Туркий инвестиция жамғармаси доирасида ҳамкор давлатлар, жумладан, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия билан инвестициявий лойиҳаларни, хусусан, электротехника, енгил саноат, автосаноат, чарм саноати, қурилиш материаллари соҳаларида қўшма саноат кооперацияси каби лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга хизмат қилади.

Жамғарманинг маблағлари минтақалараро савдо, қўшма лойиҳалар, яшил иқтисодиёт, ахборот технологиялари, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга қаратилади.
Сенаторлар Битимни ратификация қилиш Ўзбекистонга янги муҳим молиявий механизмнинг тенг ҳуқуқли иштирокчисига айланиш имконини беришини, ундан эса ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, туркий давлатлар билан инфратузилма ва транспорт-логистика алоқаларини ривожлантиришда учун фойдаланилишини таъкидладилар.
Муҳокама якунлари бўйича сенаторлар Қонунни маъқулладилар.





Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг