Сенат Раиси Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳамда Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Эймон Гилмор билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари, жумладан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Меҳмонларга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, меҳнат муносабатлари соҳасидаги жараёнлар, Олий Мажлис ва Ёшлар парламенти фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Янги Ўзбекистон барпо этишда мамлакатда кечаётган муҳим сиёсий жараёнларда, хусусан, конституциявий ислоҳотларда, шунингдек, демократик янгиланиш ва ўзгаришларда парламентнинг ўрни алоҳида эътироф этилди.
Сенат Раиси Ўзбекистон Европа иттифоқи билан асосий халқаро ҳамкор сифатида ўзаро манфаатли шерикликни изчил ривожлантиришдан, бунда ўзаро муносабатларнинг барча йўналишларини қамраб олиш учун биргаликда ҳаракат қилишдан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида Европа иттифоқи вакиллари Ўзбекистонда кейинги йилларда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кечаётган ўзгаришларни, ислоҳотлар изчиллигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳоладилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқейини мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича қамрови жиҳатидан кенгайиб бораётган икки томонлама мулоқотни амалий мазмун билан янада бойитишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг