Сенат Раиси БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув ўтказди
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги ҳамжиҳат саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
БМТнинг Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан ўзаро ҳамкорликнинг ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Трансчегаравий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аёллар ва ёшларнинг тинчлик жараёнларидаги фаол иштироки каби йўналишлар доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда 2025 йил октабр ойида Фарғона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган биринчи Фарғона тинчлик форумига тайёргарлик кўриш масалаларига эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви доирасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал конференцияси юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда гендер тенгликни таъминлаш, «БМТ-аёллар» ташкилотининг ваколатхонасини очиш, аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва ёшлар салоҳиятини юксалтириш борасидаги ташаббуслар ҳақида ҳам фикр юритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг