“Selectel” провайдери Ўзбекистонда иш бошлади

14:15 06 Май 2020 Иқтисодиёт
1328 0

Россиянинг IT-ишланмалари ва бизнесни рақамлаштириш воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади “Selectel” булутли провайдери Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Компания томонидан уч йил ичида 1 миллион АҚШ доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.

— Биз Ўзбекистонни илк ташқи бозор сифатида танладик, — деди “Selectel” бош директори Олег Любимов. — Чунки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ва ҳукуматнинг рақамли давлат ва иқтисодиётни ривожлантиришга интилишларини кўриб турибмиз. Булутли технологиялар ушбу жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади.

“Selectel” инфратузилмасини Тошкент шаҳридаги маълумотлар марказига жойлаштирди. Бу эса унга ўрнатилган хизматларнинг юқори тезликда ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Selectel Office офис дастурлари ва кўп функцияли SelectelChat мессенжери, яъни қулай ва самарали ишларни ташкил қилиш учун бизнес-илова мавжуд. Июль ойига қадар “Selectel” булутли платформаси ишга туширилади. Бу ҳар қандай мураккабликдаги рақамли маҳсулотлар учун тез ва арзон инфратузилмани яратиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер