Саудияликларнинг ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида Саудия Арабистонида истиқомат қиладиган таниқли ишбилармон, ўзбек диаспораси вакили Саид Муҳаммад Абдулқодир билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар бераётган салмоқли натижалар, республикамиз ҳукумати томонидан хорижда яшаётган ватандошлар учун қаратилаётган эътибор, жумладан, бизнес қулайликлари, юртимиздаги сармоявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлиги ҳамда ҳаётга татбиқ этилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Саид Муҳаммад Абдулқодир ресторан бизнеси билан шуғулланаётганини маълум қилар экан, ўз тамаддихонасида ўзбек миллий таомлари хилма-хиллигини янада кўпайтириш истагида эканлигини айтди. Унинг фикр билдиришича, ҳозирги пайтда саудияликлар ҳамда Марказий Осиёдан келаётган кўп сонли зиёратчиларнинг ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда. Шу боис у Жидда ва Макка шаҳарларида фаолият юритаётган “Salom“ ресторанининг бўлимларини Ар-Риёз ва Мадина шаҳарларида ҳам очиш юзасидан иш олиб борилаётганини айтар экан, шу мақсадда Ўзбекистондан ўн нафар тажрибали ва моҳир ошпаз, нонвой ва официантларни бир йил муддатга келишув асосида ишга таклиф этишини маълум қилди.
Учрашув сўнггида Саид Муҳаммад Абдулқодир мамлакатимиз билан амалий ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб боришига умид билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг