Санжайга Шерали Жўраевнинг қўшиғини куйлагани учун қарийб 700 минг сўм жарима жазоси тайинланди
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда хонанда Санжай тахаллуси билан ижод қилаётган Жавбердиев Санжар Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари матнини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз ўзгартирган ҳолда ижро этгани сабабли Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига чақиртирилгани ҳақидаги видео ёзувлар тарқалган эди.
Сабаби, Интеллектуал мулк агентлиги Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотнинг мурожаати асосида С.Жавбердиев томонидан шеър муаллифи У.Азимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ш.Жўраев ижросидаги «Карвон» номли қўшиғини ва шеърини асар яхлитлигини бузган ҳолда муаллифларнинг розилигисиз ижро этилган ҳолатларни аниқлаган ҳамда Санжайга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли судга киритилган.
2021 йил 9 март куни Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан хонанда Санжар Жавбердиев (Санжай)га нисбатан ЎзР МЖтК 177-(1)-моддаси биринчи қисми бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (669 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “cover” ижро тушунчаси киритилмаган. Хорижий давлатларда “cover” ижро мавжуд. Бу бўйича тарафлар шартнома асосида фаолият юритишади. Яъни ўзганинг асарини cover сифатида ижро қилмоқчи бўлган ижрочи муаллифдан рухсат сўраган ҳолда шартнома тузиши ҳамда шартнома бўйича ҳуқуқ эгасига муаллифлик ҳақини тўлаши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг