Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги cаноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Мазкур низом Ўзбекистондаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартибини белгилайди.
Билдирилишича, саноат зоналарига иштирокчиларнинг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳалари учун амал қилади.
Хўжалик жамиятининг устав фондига киритиш белгиланган ер участкаси дирекциянинг мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозим.
Шунингдек, ер участкасининг ижара ҳуқуқи қиймати шаклидаги дирекция улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги шарт.
Хўжалик жамиятининг устав фондидаги иштирокчиларнинг биргаликда фаолият юритиш шартлари инвестиция битимида белгиланиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг