Санкт-Петербургда меҳнат мигрантлари учун патент нархи оширилади
Санкт-Петербургда (Россия) 2026 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи 6 минг рублдан 8 минг рублгача кўтарилади. Бу ҳақда ТАСС шаҳар парламенти матбуот хизматидан олинган маълумотга таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Петербург парламентининг бюджет ва молия қўмитаси шаҳар губернатори таклиф қилган, меҳнат бозорининг минтақавий хусусиятларини инобатга олувчи коэффициентни 2,3457659 га ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
«Бу коэффициент патент — яъни меҳнат мигрантлари учун белгиланадиган олдиндан тўланадиган қатъий тўлов миқдорини Россиянинг ҳар бир ҳудуди шароитидан келиб чиқиб тартибга солиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, таклиф этилаётган ўзгаришлар Петербург бюджетига камида 11 миллиард рубл тушириш имконини беради. Шу билан бирга, Ленинград вилояти ҳам хорижлик ишчи мигрантлар учун патент нархини 8 минг рублга етказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, Санкт-Петербургда патент нархи 2018 йилдан бери шаҳарнинг умумий маош даражасига мутаносиб равишда босқичма-босқич ошириб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг