СамДУ олимлари 200 минг АҚШ доллар миқдоридаги халқаро грантни қўлга киритди
Самарқанд давлат университети Квант маркази илмий ходимлари, профессорлар Ҳаким Хушвақтов, Акмал Ахатов ҳамда доцентлар Алишер Отахўжаев ва Бекзод Худойқуловлар Жаҳон банки MUNIS фондининг 200 минг АҚШ доллар миқдоридаги PRIM гранти ғолиби бўлишди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, грантнинг мақсади квант технологияларига асосланган муҳандислик тизимларини яратиш орқали Самарқанд квант марказида ишлаб чиқилган материалларини амалий қўллаш ва марказининг инфратузилмаси яхшилашдан иборат.
Маълумот учун, ушбу лойиҳага хорижий маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, АҚШ нинг Техас университет профессори Анвар Зоҳидов жалб қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг