Самарқандда Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги «Фикрингни бер (Voice Up)» инклюзив оромгоҳини ташкил қилиб, ёшлар ташаббуси асосида ўндан зиёд лойиҳаларни амалга оширгани қайд этилди.
Эндиликда ушбу лойиҳани ҳар бир ҳудудда ўтказиб, 1 минг нафар ёшларни қамраб олиш, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил қилиш топширилди.
«Ўсиш ва ривожланиш (Upshift)» стартап лойиҳаси кенгайтирилиб, бу йил медиа, дизайн, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва инновация йўналишларида ҳам танлов ўтказилади.
Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг