Самарқандда ҳарбийларнинг жанговар юриши бўлиб ўтди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Дастлаб ҳарбийлар ва куч тузилмалари ходимларининг жанговар юриши Ислом Каримов хиёбонидан бошланди ва Кўксарой майдонигача давом этди. Шундан сўнг Кўксарой майдонида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда вилоят ҳокимлиги ва Марказий ҳарбий округ масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳарбий ватанпарварлик ойлигининг аҳамияти, соҳада хизмат ўтаётганлар зиммасига юкланган масъулият, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Соҳага қаратилаётган эътибор натижасида армиямиз салоҳияти йил сайин ортиб бораётганлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ёшлар жанговар техника ва қуроллар билан яқиндан танишиб, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, ҳарбийларнинг саф ва қўл жанги бўйича саҳналаштирилган машғулотлари ҳам намойиш қилинди.

Вилоят мусиқали драма театри ижодкорларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.





Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг