Самарқандда "Discovering Uzbekistan II" халқаро туристик конференцияси бўлиб ўтмоқда
Самарқанд шаҳрида халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар вакиллари, шунингдек, дипломатик корпус, вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир майдонда жамлаган «Discovering Uzbekistan» иккинчи туризм конференцияси бўлиб ўтди.
Ушбу анжумандан кўзланган мақсад «Ўзбекистон» деб номланган туризм маҳсулоти ҳақида сўз юритиш ва мамлакатимизни хорижлик сайёҳлар учун очишдир.
«Ўзбекистон ҳайратланарли тарихий меросга, ранг-баранг табиий ландшафтга ва қулай географик жойлашувга эга мамлакатдир. Бу ажойиб замин бутун дунёдан келган сайёҳлар учун диққатга сазовор жой бўлиши керак. Биз эса Ўзбекистонни маҳаллий сайёҳлар учун ҳам, ташқи туристлар учун ҳам очишимиз лозим. Барча қирраларни бир кунда қамраб олиш мумкин эмас. Бугун биз фақат кичик бир қисмни кўрсатамиз: қизиқарли жойлар, ажойиб саёҳатлар ва вилоятлардан бири — Қорақалпоғистон.
Туризмнинг ривожланиши ҳаво қатновининг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Туризм маҳсулотларига талабнинг юқорилиги авиакомпанияларнинг қизиқишини оширмоқда. Бизнинг вазифамиз одамларга Ўзбекистонни кўрсатиш, сайёҳларни жалб қилиш, янги йўналишлар очиш, янги авиаташувчиларни жалб қилиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шу орқали мамлакат аэропортларини ривожлантиришдан иборат», — деди «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Конференция доирасида туризм ва авиация соҳаларининг муаммоли масалалари муҳокама қилинди, алоҳида ҳудудлар ва ноодатий туристик жойлар тақдимоти амалга оширилди, Ўзбекистон аэропортларининг имкониятлари ва рейслар сонини кўпайтириш режалари ҳақида сўз юритилди, шунингдек, янги минтақавий авиакомпания — «Silk Avia» тақдимоти ўтказилмоқда. Тадбирнинг асосий ташкилотчилари — «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти, Туризмни ривожлантириш, Ташқи ишлар ҳамда Транспорт вазирликлари ва Самарқанд туристик маркази бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг