Самарқандда аёл 15 ёшли жиянини сотмоқчи бўлди
Самарқанд вилоятида 15 ёшли жиянини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бир фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, Каттақўрғон туманида яшовчи икки аёл 15 ёшли болани 50 миллион сўмга сотмоқчилиги ва пул талаб қилганини билдирган. У ҳуқуқ-тартибот идораларига аудиоёзув кўринишидаги далилларни тақдим этган.
11 июнь куни тезкор тадбир ўтказилиб, аёллардан бири жияни учун 20 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилгандик. Жиноятчи аёлларни алдаб, уларни Туркияга олиб келган. Шундан сўнг, қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг