Самарқандда 6,5 миллиард сўмдан зиёд алимент қарздорликлари ундирилган
Мажбурий ижро Бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида алимент ундируви билан боғлиқ олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан жами 6 миллиард 717 миллион сўм алимент қарздорликлари ундирилиши таъминланган.
Хусусан, МИБ Самарқанд тумани бўлими томонидан юритилган ижро ҳужжати бўйича қарздор Б.Жалиловдан ундирувчи Л.Зияеванинг фойдасига 42,9 миллион сўм алимент пуллари ундирилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 ноябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, 11 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлардан 434,5 миллион сўм алимент пуллари олдиндан тўлаб берилган.
Шунингдек, алимент иши бўйича қарздор ва ундирувчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, 384 та оилалар яраштирилиб, ижро ишлари тамомланган.
Алимент тўловчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида 149 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган ва маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган 7 нафар қарздорларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Ҳозирда алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида жойларда ижро тадбирлари давом эттирилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг