Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг мақоми оширилади

17:35 16 Февраль 2022 Сиёсат
838 0

Фото: president.uz

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш, умуман, соҳага илм ва илғор тажрибаларни жорий этишда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг роли кучайтирилиши таъкидланди.

Ушбу институт мақоми оширилади, унга ветеринария, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тажриба институтлари бириктирилади.

Институт ва унинг филиаллари:

— барча пахта, ғалла ва чорвачилик кластерларига бириктирилади, уларга амалий ва методологик кўмак бериб, пуллик хизматлар кўрсатади;

— аҳоли хонадонларида қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа чорвани кўпайтириш, озуқа экинларини экиш, чорва касалликларини олдини олиш бўйича «маҳаллабай» ишлашни йўлга қўйиб, аҳоли ва фермерларни қисқа муддатли курсларда ўқитади.

«Чорванасл» агентлигига ҳар бир туман кесимида чорвачиликда наслчиликни яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер