Самарқанд давлат тиббиёт университетида раҳбар ва талаба-ёшлар учрашуви ўтказилди
Учрашувда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев, “Ўзмиллийбанк” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари Баҳодир Жалилов ҳамда Самарқанд вилояти ёшлар ишлари бошқарма бошлиғи Дилфуза Азизовалар иштирок этди.

Учрашув онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилиб, унда вилоятнинг бошқа олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ҳам бевосита иштирок этди. Учрашув давомида “Келажакка қадам” дастури доирасида талаба-ёшлар учун тақдим этиладиган имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир давомида ёшларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилаётган ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида давом эттирилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг