Самарқанд давлат хизмати келажаги ҳақидаги глобал мулоқот марказига айланмоқда

12:47 23 Июнь 2025 Жамият
123 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати масалалари бўйича форуми ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли халқаро анжуман Ўзбекистон Республикасида илк бор ўтказилмоқда.

Форум Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка давлатлари, шунингдек, Самоа ва Бутан Қироллиги каби мамлакатларнинг давлат хизмати соҳасига масъул вазирлари ва давлат органлари раҳбарларини бирлаштирди. Шу билан бирга, тадбирда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор ва инновацион технологиялар соҳасидаги етакчи мутахассислар фаол иштирок этмоқда.

Форумнинг асосий мавзуси сифатида: «2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини тақдим этишни жадаллаштириш» масаласи белгилаб олинди.

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг форум иштирокчиларига йўллаган табриги Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Форумда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти Иқтисодий ривожланиш бўйича бош котиби ёрдамчиси ҳам сўзга чиқиб, тадбир ишига муваффақият тилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?