“Сайлгоҳ” кўчасида китоб сайли

2018 йилнинг 24-25 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Республика “Китоб байрами” ўтказилади. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилаётган ушбу маданий-маърифий тадбир Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
Тадбирда республика нашриётлари томонидан китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, “Намунали китоб дўкони” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳам уюштирилади. Байрам кунлари театрлар ва турли болалар гуруҳларининг “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли чиқишлари, “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” каби совринли викториналар ва “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзуида ижтимоий сўровлар ҳам байрам шукуҳини янада оширади. “Энг фаол иштирокчи” ҳамда “Энг яхши стенд” номинацияларидаги танловлар эса китоб чоп этувчи нашриёт уйлари, ноширларни рағбатлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Пойтахтимиз марказидаги “Сайлгоҳ”да халқ сайли тарзида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимотлари, ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар ва суҳбатлар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли концерт дастурлари ўрин олган.
Мавжуда ХОЛМАТОВА.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг