Саида Мирзиёева Туркманистонда халқаро конференцияда қатнашди

19:25 10 Декабрь 2025 Сиёсат
299 0

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрида «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

Президенти Администрацияси раҳбари бугун, 10 декабрь куни бўлиб ўтган конференцияда тенг ҳуқуқлилик ва хотин-қизлар ҳиссасининг муҳимлиги ғоялари чуқур тарихий илдизларга эга экани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим, тадбиркорлик соҳаларида имкониятларини кенгайтириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берган. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бунда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик муҳимлигини қайд этган.

«Ишонаманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун шароит ярата оламиз», деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram каналида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?