Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сизни туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман!
Сизнинг узоқни кўра биладиган қатъий раҳбарлигингиз туфайли Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда сезиларли ўзгаришларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини салмоқли даражада мустаҳкамлади.
Сиз бошлаган ислоҳотлар — давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, ёшлар ва хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, ҳудудларни ривожлантириш, қўшни мамлакатлар билан яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ўз самарасини бермоқда.
Ташаббусларингиз ва ижобий сиёсатингиз нафақат қардош Ўзбекистон халқига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссангиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўртамиздаги дўстона муносабатларимизни, очиқ ва ишончли мулоқотимизни ҳам алоҳида қадрлайман.
Қардош халқларимиз ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатлар, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб, ривожланиб боришига ишончим комил.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва порлоқ келажак тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
Садир Жапаров,
Қирғиз Республикаси Президенти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг