Россиянинг «Суджа» газ ўлчаш станцияси бутунлай йўқ қилинди
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари томонидан 28 март куни эрталаб «Суджа» газ ўлчаш станциясини йўқ қилганини маълум қилди.
Тонгги соат 10:20 да станцияга ҲИМАРС реактив ҳужум ракеталари орқали икки томонлама ҳужум уюштирилган. Натижада, йирик ёнғин содир бўлиб, энергетика объекти бутунлай вайрон бўлди.
«Суджа» газ ўлчаш станцияси Украина чегарасидан бир неча юз метрда жойлашган бўлиб, у орқали Марказий Европа давлатлари ва Украинанинг ўзига ҳам газ етказиб берилар эди. Аммо Украина 2025 йил бошида ўз ҳудуди орқали газ транзитини тўхтатган.
Бундан ташқари, жума куни эрталаб Россиянинг Саратов вилоятидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Саратов нефтни қайта ишлаш заводи инфратузилмасини нишонга олган 19 та Украина учувчисиз дронларини уриб туширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг