Россияда йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлганми?

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Амур вилоятида ишчиларни олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани, ушбу автобусда Ўзбекистон, Туркия ва Тожикистон фуқаролари бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 16 октябрь куни Россия Федерациясининг Амур вилояти ҳудудидаги Благовещенск — Свободный йўлининг 19-чақириғида енгил автомобиль ва «Ямата» номли турк қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.
Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг