Россияда фарзандини қийноққа солган Ўзбекистон фуқароси 4 йилга қамалди
2024 йил бошида ижтимоий тармоқларда аёл ёш болани аёвсиз калтаклаётгани ва яна бир тасвирда шу болани аёл ва эркак ерга кўмаётгани видеолари кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Маълумотларга кўра, бу аёл Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи А.Г. бўлиб, 2016 йилдан бери Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келган. Видеотасвирдаги бола эса уларнинг 2019 йилда туғилган қизи Р.Х. бўлган.
Ўзбекистон болалар омбудсмани Бош прокуратурага киритган сўрови асосида Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск шаҳри тергов бошқармаси томонидан А.Г.га нисбатан Россия Жиноят кодекси 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг ахборотига кўра, мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, А.Г. РФ ЖК 117-моддаси 2-қисми “г“ бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.
Маълум бўлишича, қийноқлардан азият чекиб келган 1,5 яшар бола 2021 йил августида вафот этган. Онаси тиббий муассасага хабар бермай, болани ўзбошимчалик билан кўмган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг