Россияда 2025 йилда «WhatsApp» ҳам блокланиши мумкин
Маълум бўлишича, мессенжер баъзи талабларга риоя этишдан бош тортмоқда.
Агар «WhatsApp» ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилмаса 2025 йилда блокланиши мумкин.
Мессенжерга киришни чеклаш эҳтимоли жуда юқорилиги ҳамда қолган барча хорижий компаниялар ҳам Россия қонунчилигига риоя қилиши шарт эканлиги таъкидланган.
«WhatsApp» орқали экстремистик ташкилотлар ҳаракат қилмоқда ва хизмат россиялик ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда.
Агар мессенжер раҳбарияти Россия қонунларига риоя қилмаса, «WhatsApp» 2025 йилда блокланиши мумкин, деди сенатор Артём Шейкин.
Мессенжер Россияда ҳанузгача блокланмаган ягона «Мета» хизмати ҳисобланади. 19 декабрь куни у ахборот тарқатувчилар реестрига киритилган.
Хизмат Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмайди. Ҳокимият эса ундан ўзгаришлар кутмоқда.
«Бу тузилмадан модерацияда жиддий ўзгаришлар талаб қилинмаётганини ҳисобга олсак, ушбу хизматнинг ҳамкорликка қай даражада тайёр эканлигини кўришимиз лозим. Биз ўз қадамимизни қўйдик, энди навбат «WhatsApp» томонида», деди Давлат думаси депутати Олег Матвейчев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг