Россия ва Беларус биргаликда ядровий зарба бериш машғулотларини бошлади
Россия ва Беларус «Иттифоқ давлати» деб номланувчи ҳарбий машғулотлар доирасида қўшма ядро қуроли машқларини бошлади. Бу ҳақда «NewsWeek» нашрининг хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги сешанба кунги машғулотлар стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланишни ўз ичига олганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасидаги машғулотларнинг «иккинчи босқичи»ини англатади.
Владимир Путин Россиянинг фронтдаги аҳволини яхшилаш учун ядро қуроли машқларини бошлашга буйруқ берган эди. Кремль баёнотларида ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги риторика ҳам бор.
«Машқлар Иттифоқ давлатининг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун қўшин ва техникани тайёрлашга қаратилган», дейилади хабарда.
Ушбу ҳодиса, аввал хабар берганимиздек, Россия раҳбарининг Шимолий Кореяга расмий ташрифи даврида содир бўлаётгани ҳам эътиборга молик ҳодисадир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг