Россия ота-она қаровисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

11:47 18 Май 2025 Жамият
257 0

Ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган қизча Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани маълум қилди.

Омбудсманга Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Г. (аёл)дан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатида фуқаро вояга етмаган невараси Д.Р. (2023 йилда туғилган)нинг отаси вақтинча ҳибсхонада, онаси эса миграция марказида сақланаётгани сабабли 2 ёшли фарзанд Россияда ота-она қарамоғисиз қолгани, ҳозирда Нижний Новгород шаҳар болалар шифохонасида эканлигини билдириб, неварасини Ўзбекистонга қайтарилишида амалий кўмак сўраган.

Боланинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, боланинг онаси ҳам Ўзбекистонга фарзанди билан қайтиши учун чоралар кўрилди.

Натижада 16 май куни қизча онаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди ва бувиси билан яшаш манзилига етказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер