Россия АҚШ билан бирга Украина ерларида қазилма қазиб олмоқчи
Россия АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликка, жумладан, энергетика ва ноёб ер минералларини қазиб олиш соҳасида ҳам очиқ эканлигини маълум қилди. Бу баёнот душанба куни Украина урушига оид музокаралардан сўнг берилди. Томонлар иқтисодий битимлар тузиш имкониятларини ҳам муҳокама қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Америка компанияларига Россия томонидан назорат қилинаётган Украина ерларида ноёб қазилма бойликларни қўшма қазиб олиш таклифини билдирди.
Агар АҚШ Россия металларига нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилса, Москва Америка бозорига тахминан 2 миллион тонна алюминий етказиб беришга тайёр эканини маълум қилди.
Саудия Арабистонида ўтказилган музокараларда Кремль вакили Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, АҚШнинг Россия ва Украинага нисбатан сиёсатлари ҳиссиётларга эмас, балки аниқ ҳисоб-китоб ва манфаатларга асосланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг